Энг чекка маҳалладаги хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

18.11.2022, 18:03

Энг чекка маҳалладаги хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

O`zLiDeP Шароф Рашидов туман Кенгаши томонидан тумандаги Раваллиқ, Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида истиқомат қилувчи 15 нафар хотин-қизлар учун бепул  тиббий кўрик ташкил этилди.

“Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тиббий кўрикда малакали тиббиёт ходимлари томонидан хотин-қизлар бир қанча йўналишлар бўйича текширувлардан ўтказилди. 8 нафар хотин-қизларга бепул дори-дармон тарқатилди.

Шунингдек, тадбир давомида тиббиёт ходимлари томонидан, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасида суҳбатлар ўтказилди. Керакли йўл-йўриқлар берилди.

Кўрсатилган эътибор ва кўмакдан хурсанд бўлган хотин-қизлар ташкил этилган тиббий кўрик учун ташкилотчиларга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдиришди.

Саида Умаралиева,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти”гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+