Сирдарёлик талаба ёшларнинг таклифлари тингланди
23.11.2022, 11:43
O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Гулистон давлат университетида "Янги авлод кадрлари" лойиҳаси доирасида “Янгиланаётган Ўзбекистон учун -янги авлод кадрлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.
Тадбирда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Ҳ.Сулаймонбекова, O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири К.Бурханов, вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими мудири Ҳ.Жабборов, Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этди.
Мазкур учрашувдан мақсад ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашдан иборат.
Учрашув давомида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ўзбекистон – бағрикенг диёр”, “Ватан манфаати учун барчамиз масъулмиз” мавзуларида маърузалар тингланиб, ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Якунда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутасадди ташкилот вакиллари томонидан жавоблар берилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг