Бу юртда барча инсонлар қадр топади

02.12.2022, 15:29

Бу юртда барча инсонлар қадр топади

3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан O'zLiDeP Яшнобод туман Кенгаши ва Яшнобод тумани ИИБ ҳамкорлигида тумандаги 52-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда “Болаларга меҳр ва қувонч улашайлик” мавзусида хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси Шомансур Сагдуллаев,  Қонунчилик палатаси депутати Ольга Литвинова, O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов, халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутати Виктор Адилов, партия фаоллари, мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбирда эстрада хонандалари, саънаткорларнинг куй-қўшиқлари билан ҳамда ўқувчиларнинг саҳна кўринишдаги чиқишлари иштирокчиларни хушнуд этди ва байрамона кайфият бағишлади. Мактаб ўқувчиларига байрам муносабати билан кўплаб совғалар улашилди. Шунингдек, депутатлар, партия фаоллари иштирокида мактаб ховлисига турли хилдаги кўчатлар экилди.

Ҳар қандай жамиятнинг маданиятлилик, бағрикенглик ва меҳрибонлик хусусиятлари имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган шахслар ва кексаларга бўлган муносабат билан белгиланади.  Уларни эъзозлаш, ғамхўрлик қилиш, қўшимча имкониятлар яратиш энг улуғ қадриятларимиздан бири бўлиб келмоқда. Янги Ўзбекистонни барпо этмоқда эканмиз барча саъй-ҳаракатларимиз “Инсон қадри учун” деган эзгу, устувор ғоя асосида олиб борилаётганлиги алоҳида эътиборга молик. Бу юртда барча инсонлар қадр топади.

  • Кўрилди
    471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+