O‘zLiDeP депутати Шаҳрихондаги 25 МТМга ичимлик суви олиб келди

27.03.2018, 16:38

O‘zLiDeP депутати Шаҳрихондаги 25 МТМга ичимлик суви олиб келди

–Мактабгача таълим муассасамиз барпо бўлганидан буён ичимлик суви танқислигидан қийналардик, – дейди боғча мудираси Назокатхон Умурзақова. – “Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида таълим муассасамизда ҳам қатор қулайликлар яратилди. Биз яшаётган ҳудудни ободонлаштираётган O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши ишчи гуруҳи ўрганишларидан сўнг қисқа фурсат ичида муассасамизга тоза ичимлик суви олиб келинди. Бу эзгу ҳаракатга бош-қош бўлган Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Тоҳиржон Толиповдан миннатдормиз.

–Фарзандларим мана шу боғчага қатнайди, – дейди Иноятхон Ғаниева. – Ичимлик суви муаммоси билан бир неча жойга мурожаат қилсак-да, натижаси бўлмади. Фарзандларимизга ўзимиз сув олиб келиб берардик. Депутатнинг кўмаги билан ана шу муаммоимиз ҳал бўлганидан, биринчи навбатда, биз ота-оналар мамнунмиз.  

Таъкидлаш жоиз, мазкур мактабгача таълим муассасасида партия вилоят Кенгаши ташаббуси билан жорий таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Муассасани ўйинчоқлар ва ўқув қуроллари билан таъминлашда мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Нозимжон ЭРГАШЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1030
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+