Мурожаатнома халқимиз ҳаётини тубдан яхшилашга хизмат қилади

20.12.2022, 15:40

Мурожаатнома халқимиз ҳаётини тубдан яхшилашга хизмат қилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасида  таълим соҳасига алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан Давлатимиз раҳбарининг “Келаси ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади. Йил бошидан Қорақалпоғистон ва Хоразмда 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш йўлга қўйилди. Бу борада етарли тажриба орттирдик. Энди, келаси ўқув йилидан ушбу амалиёт қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади” деган фикрларидан жуда руҳландим.

Шу боис эндиликда ҳар биримиз ёшларимизнинг илм-маърифатли бўлиши учун ўз ишимизга катта масъулият билан ёндашишимиз керак. Бунда боғчадан бошлаб олий ўқув юртигача – таълимнинг барча бўғинларини ислоҳ қилиш, ёшларимизнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз зарур. Чунки бугун нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади. Шу сабабли ёшларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, таълим дастурлари ва ўқитиш услубларини халқаро стандартларга яқинлаштириш ҳам кун тартибидаги асосий вазифамиз бўлиб қолади.

Мурожаатномада сиёсий партиялар олдига ҳам аниқ ва мақсадли вазифалар қўйилди.  Бу эса ўз навбатида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ижтимоий ислоҳотлар келгуси йилларда ҳам бош мақсад бўлиб қолишлигига алоҳида эътибор ва аҳамият талаб этади.

Хуршидахон Халилова,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    298
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+