O'zLiDeP депутати аҳоли муаммоларини жойига чиқиб ўрганди

07.01.2023, 11:45

O'zLiDeP депутати аҳоли муаммоларини жойига чиқиб ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Худойбердиев Наманган вилояти Норин туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

Депутат дастлаб тумандаги Дўстлик, Бўз ўлмас, Навоий, Яйдоқ, Катта яйдоқ, Ўзбекистон, Катта оқтовлиқ ва Сирмоқ маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси юзма-юз мулоқот қилди.

Очиқ, дўстона ва самимий руҳда ўтган учрашувларда Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар берилди.

Ўз навбатида, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни тинглаб, маҳаллий Кенгаш депутатлари билан биргаликда уларни жойига чиқиб ўрганди. Хусусан, 1-касб-ҳунар мактабида ўтказилган учрашувларда "Сирмоқ" маҳалласи фуқаролари томонидан кўтарилган мурожаатлар тегишли ташкилотлар билан биргаликда бартараф этилди.

Аҳолини ўйлантириб келаётган ва ечими узоқ вақт талаб этадиган айрим масалалар назоратига олинди.

  • Кўрилди
    444
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+