Депутат "Обод маҳалла" дастури ижросини танқидий ўрганди

07.01.2023, 14:50

Депутат

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва унда илгари сурилган ташаббусларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда худудларда амалга оширилаётган давлат дастурлар ижросини ўрганиш мақсадида турли тадбирлар ўтказмоқдалар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдулла Рузметов Урганч туманида “Обод маҳалла” давлат дастурига кирган “Анжирчи” маҳалласида бўлиб, дастур доирасида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.

Мутасаддилар томонидан берилган маълумотларга кўра дастур доирасида 9,3 млрд. сўм ўзлаштириш эвазига “Анжирчи” маҳалласида 28 км узунликдаги ичимлик сув тармоқларини қуриш таъмирлаш режалаштирилган. Бугунги кунда пудратчи ташкилот “Ирдимзон қурилиш” хусусий корхонаси томонидан қурилиш таъмирлаш ишлари якунланиб, хозирда фойдаланишга қабул қилингани кўрсатилган аммо, ўрганишлар жараёнида эски сув қувурлари ва сув қудуғидан сув сизиб чиқиб исроф бўлаётгани аниқланди. Аҳоли вакилларининг таъкидлашича мазкур ҳолат юзасидан бир неча бор туман сув таъминоти корхонасига мурожаат қилинган афсуски мутасаддилар масалага жиддий аҳамият қаратмаган. Депутат шу жойнинг ўзида корхона директор ўринбосари Ж.Ражапов билан боғланиб муаммони бартараф қилиш чораларини кўрди. Сув таъминоти корхонаси томонидан таъмирлаш учун махсус бригадалар етиб келиб ишларни бошлаб юборишди.  

“Анжирчи” маҳалласида 15,3 км узунликдаги ички йўллари таъмирлангани ҳақидаги маълумотлар ҳам халқ нойибини қониқтирмади. Негаки қоғозда ишлар якунланган аммо сифатли амалга оширилмаган. Айрим пиёдалар йўлкалари об-ҳаво совуқ кунлари бетонлаштирилгани боис фойдаланишга яроқли деб айтиб бўлмайди. Хулоса қиладиган бўлсак, бюджетдан ажратилган маблағлар виждонан сарфланмаётганлигини исботини кўриш мумкин.

Шунингдек, депутат ушбу маҳаллада “Обод қишлоқ” дастури доирасида қилинган ишларни кўздан кечирганда кўплаб муаммоларга дуч келди. Ушбу маҳаллада дастур доирасида қилинган ишлар қоғозда ўз аксини топган бўлиб, электр, тарнсформатор ўрнатиш, йўлларни созлаш ишлари амалга оширилмасдан қолиб кетган. Бу эса аҳолининг норозиликларига сабаб бўлмоқда.

 Халқ нойиби мазкур масалада туман электр тармоқлари корхонаси рахбари О.Махмудов билан боғланиб, чала қолдирилган ишларни якунлаш лозимлигини билдирди. Шундан кейингина корхона ишчилари сафарбар этилиб ишлар бошлаб юборилди.

Депутат Абдулла Рузметов Урганч туманида 15 декабрдан фаолиятини бошлаган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмакаси билан ҳам танишди.

Кейинги манзил Урганч шаҳридаги “Наврўз” маҳалласи бўлди. Ўтган йили бу маҳалла ҳам “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилиб, маҳаллани янада обод қилиш ишлари амалга оширилган эди. Депутат маҳаллада бўлиб, сайловчилар билан ўтказилган мулоқотларда уларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар билан қизиқди. Маълум бўлишича дастур доирасида чиқиндихона қуриш кўзда тутилмаган. Чиқинди ташишга мўлжалланган махсус транспортлар ҳам ўз вақтида чиқиндиларни олиб кетмаслиги аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

 “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида маҳаллада барча ишлар тўлиқ якунига етган дея ҳисобот берилганига қарамай ўрганишлар 27 та янги тунги ёритиш устинлари ўрнатилмаганлиги маълум бўлди. Бу якунланмаган ишлар тегишли мутасаддилар билан муҳокама қилиниб, натижада тунги ёритиш устунлари тез орада ўрнатиладиган бўлди.  

Мазкур маҳалла биноси жойлашган кўп қаватли уй ёнида бўш ер майдони мавжуд. Маҳалла раиси депутатдан бўш турган ерни маҳалла биноси қуриш учун ажратилишида кўмак сўради. Депутат мазкур масалани ҳам ўз назоратига олди. 

Қудрат Бекметов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    402
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+