Депутатлар кўмагида аёлларга тикув машиналари олиб берилди

11.01.2023, 16:28

Депутатлар кўмагида аёлларга тикув машиналари  олиб берилди

Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашида 14 нафар  O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб боради. Айни пайтда барча халқ ноиблари ўзлари сайланган ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларини, кундалик турмушда зарур бўладиган  тузилмалар фаолиятини ўрганиш билан биргаликда, уйма-уй юриб, аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни бартараф этишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Ишчи гуруҳ саъй-ҳаракатлари билан "Янгобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида арзонлаштирилган ярмарка ташкил этилган бўлса, “Нурафшон” МФЙда  кичик бизнес вакиллари, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқаролар муаммоларини бартараф этишга, уларнинг узлуксиз фаолиятини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, Дўстлик кўчасида истиқомат қилувчи Ўғилой Норбоевага бир дона ва Шаббода кўчасида яшовчи Сурайё Суюновага эса 2 дона тикув машинкалари олиб берилди. Эндиликда бу икки тадбиркор аёл маҳалладаги яна бир неча хотин-қизларни ёнларига олиб, уларнинг бандлигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшадиган бўлдилар.

Ғанишер Авалбоев,

O`zLiDeP  Шароф Рашидов  туман Кенгаши

аппарт раҳбари

   

  • Кўрилди
    808
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+