Депутат ташаббуси билан мактаб таъмирланди

18.01.2023, 16:27

Депутат ташаббуси билан мактаб таъмирланди

Бувайда туманидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимовага сайловчилари мурожаат этиб, тумандаги 24-умумтаълим мактабини таъмирлаб беришда амалий ёрдам беришини сўрашган эди.

- Хабарингиз бор, ҳар ойда парламент вакиллари ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчиларнинг муаммоларини ўрганишади, - дейди депутат М. Ибрагимова. - Ўтган йили Бувайда туманидаги 24-мактаб фаолиятини обдон танишган эдим. Мактаб маъмурияти, ўқитувчилар ва ота-оналар билан суҳбатлашар эканман, ушбу таълим даргоҳи таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги, ўқувчилар совуқ кунларда анча қийналишаётганлиги борасида мурожаат қилишди. Тўғриси кирмаган эшигим, мурожаат қилмаган ташкилотим қолмади. Сабаби, ҳаргал сайловчилар билан учрашганимда шу муаммо қайта-қайта такрорланаверарди. Ваниҳоят саъй-ҳаракатимиз зое кетмабди, муаммо бартараф қилинди.

Депутат Мавлудахон Ибрагимова ташаббуси билан мазкур мактабни таъмирлаш ишлари Давлат дастурига киритилиб, ҳозирги кунда мактаб биноси тўлиқ капитал таъмирланди. Ушбу жараёнда Бувайда тумани ҳокимлиги ҳам ўз ташаббусларини кўрсатди. Ҳамжиҳатликда қилинган эзгу ишлар натижасида эндиликда ўқувчилар кенг, ёруғ, иссиқ хоналарда таълим олишади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур мактаб 1176 ўринга мўлжалланган бўлсада, бугунги кунда 1200  ўқувчи таҳсил олади. Мактаб биносида болалар учун спорт заллари, ўқув машғулотлари ва тўгаракхоналари ҳам мавжуддир. Бугунги кунда бино тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, яқин кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Мафтуна Қўлдошова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    490
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+