БПТ раҳбарлари аҳоли мурожаатларини ҳал қиляпти

23.01.2023, 17:54

БПТ раҳбарлари аҳоли мурожаатларини ҳал қиляпти

Аномал совуқ кунларда ҳудудлардаги аҳолини қийнаб келаётган муаммолар мутасадди ташкилот ходимлари томонидан ўрганилиб, ижобий томонга ҳал этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Навоий вилоятининг олис Ғозғон шаҳрида ҳам амалга оширилмоқда.

O'zLiDeP Ғозғон шаҳар кенгаши аппарат раҳбари, “Гулистон” МФЙ БПТ раиси В.Сафоев ташаббуси билан шаҳар газ таминоти ва ҳудудий электр тармоқлари ташкилотлари мутахассислари иштирокида Ғозғон шаҳридаги хонадонларнинг газ ва электр энергияси билан боғлиқ муаммолари ўрганилди.

Муаммоларини ўрганиш жарёнида "Тумар" МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли марказий кўчадаги кўча ёритиш чироқлари носоз эканлигини билдирди. Ушбу мурожаат масьуллар томонидан атрофлича ўрганилиб,  шу куннинг ўзида марказий кўчадаги носоз кўча ёритиш чироқлари янгиланди.

Шунингдек, ҳар бир хонадонга газ ва электр энергиясининг тўсиқларсиз етиб бориши учун маҳаллалардаги барча ҳисоблагичлар ҳамда трансформаторлар назоратдан ўтказилди.

Юртимизда кузатилаётган об-ҳаво инжиқликлари шароитида кузатилаётган қийичиликларни бартараф этишда O'zLiDeP фаоллри жонбозлик кўрсатишмоқда. 

O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

 Матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    652
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+