#UzAfg2018. Афғонистонда тинчлик жараёнига эришиш йўлида

28.03.2018, 19:32

#UzAfg2018. Афғонистонда тинчлик жараёнига эришиш йўлида

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўзаро ташаббуси билан «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» халқаро конференция бўлиб ўтди, у халқаро ҳамжамият томонидан амалга оширилаётган Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасида саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир. Афғонистон Ислом Республикаси Марказий Осиёнинг бир қисми ҳисобланади, шунинг учун ундаги низоли вазият, халқаро террористик гуруҳлар мавжудлиги, тўхтамаётган зўравонлик ва қон тўкилишлари, наркобизнес минтақамизнинг барча мамлакатларини хавотирга солмоқда.

Аммо Афғонистон халқи тинчликни истайди. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг халқаро конференциядаги маърузасидан тезис келтириш ўринли: “афғон халқида ўз фарзандлари ва келажак авлодларнинг бахт-саодати йўлида янги, тинч ҳаётни бошлаш ва барпо этиш учун куч-ғайрат, донишмандлик, мардлик ва матонат етарли”.

Бу борада таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Афғонистон халқлари асрлар давомида ягона маданий-цивилизацион маконда ривожланган. Шу боис биз, қўшни давлат сифатида ушбу мамлакат билан дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашдан манфаатдормиз. Ўз навбатида, O’zLiDeP Афғонистонни савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар алоқалар тизимига жалб қилишнинг қатъий тарафдори. Зеро бу мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштиришга хизмат қилади. Бугунги кунда Ўзбекистон Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклашга ўз ҳиссасини қўшмоқда, масалан, электроэнергия етказилмоқда, тўғридан-тўғри савдо-иқтисодий алоқалар кенгаймоқда.

Умуман олганда, Афғонистон хавфсизлиги – бу Ўзбекистон хавфсизлиги, бутун бепоён Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси барқарорлиги ҳамда тараққиётининг гаровидир. Хавфсизлик ягона ва бўлинмасдир ва уни фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан таъминлаш мумкин. Хавф-хатарларнинг баъзи бирларини “ўзимизники”, бошқасини эса “бировники”, деб қабул қилмаслик зарур.

Партиямиз қатъий фикрича, Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси тинчлик йўли билан тартибга солишга доир асосий принципларни ишлаб чиқиш ва улар бўйича халқаро консенсусга эришиш, афғон ҳукумати ва қуролланган мухолифат ўртасида музокараларни бошлаш механизмини ишлаб чиқиш, Афғонистонда миллий ярашиш жараёнига халқаро ҳамжамият кўмаклашуви бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш борасида амалий қадам бўлди. Ўйлаймизки, Ўзбекистон бўлиб ўтган конференция якунлари бўйича мамлакатимиз ҳудудида Афғонистон ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни ташкил этиш учун барча зарур шароитларни яратишга қодир эканлигини намоён этди.

Дилором ФАЙЗИЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Халқаро ишлар ва парламентлараро

алоқалар қўмитаси аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1534
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+