Ёшлар парламентига истеъдодли ёшлар сараланмоқда

02.02.2023, 15:17

Ёшлар парламентига истеъдодли ёшлар сараланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига ўтказиладиган бўлажак сайловга тайёргарлик ишлари Навоий вилоятида ҳам қизғин ва жадаллик билан давом этмоқда. Ёшлар парламентига ўтказиладиган бўлажак сайловларга тайёргарликнинг дастлабки босқичи вилоятнинг ҳудудлари бўйлаб низомда белгиланган шаклда, тегишли тартибда номзодларнинг ҳужжатлари қабул қилинмоқда.

Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш мобайнида  туман, шаҳар ёшларининг жамоатчилик орасида ўзининг ташаббускорлиги, сиёсий саводхонлиги, қўлга киритган ютуқлари, шуниндек, партия томонидан ташкил этилаётган турли тадбирлардаги фаол иштироки билан ажралиб турган  ёшларни саралаб олишга аҳамият берилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад ёшларни парламентга даҳлдорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий жараёнлардаги  ўрни ва ролини янада ошириш ҳамда барча соҳада дунёқараши кенг ва  етук билимга эга бўлган маънавиятли ёшларни юртимиз таянчига айлантиришдан иборатдир.

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган эътибор натижасида уларни, билим олишини, касб-ҳунар ўрганишини,  истеъдод ва қобилиятиларини, эзгу интилишларини тўлиқ рўёбга чиқаришларига имконият яратилмоқда. Янги авлоднинг  ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий қарашларга эга йигит-қизларни тарбиялаш, ҳаётда муносиб ўрини эгаллашларини таминлаш давлатимизнинг устувор вазифаси бўлиб қолаверади.

 O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    557
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+