Ёшлар парламенти сайлови: зукко, билимли ёшлар сараланмоқда

03.02.2023, 16:23

Ёшлар парламенти сайлови: зукко, билимли ёшлар сараланмоқда

Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, бу борада  Янги Ўзбекистон ёшларининг ҳуқуқий саводхонлиги, кенг дунёқараши, юқори интеллектуал салоҳиятга эга эканлиги ва уларни янада ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига ўтказиладиган сайловларнинг аҳамияти каттадир. Шу кунларда барча ерда бўлганидек, Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида ҳам ушбу муҳим жараённинг биринчи босқичи қизғин давом этмоқда.

Ҳудуддаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар бўлажак сайлов низоми шартларига қатъий риоя қилган ҳолда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмоқдалар.   

Эътиборлиси шундаги, ҳужжат топшираётган ёшларнинг аксарияти мамлакатимиз олий таълим муассасаларида билим олаётган навқирон авлод вакилларидир.

Ҳужжат топшириш чоғида тегишли масъуллар томонидан бўлажак сайлов ҳақидаги батафсил  маълумотлар берилиб, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориляпти.

Сайловда иштирок этиш истагида бўлган ёшларнинг сиёсий билими ва ҳуқуқий маданияти, жамоатчилик ишларида фаоллиги, O’zLiDePнинг дасурий мақсад ва вазифаларини тўғри англаб етгани, турли соҳаларда қўлга киритган ютуқлари ва бошқа ижобий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

  • Кўрилди
    594
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+