Самарқандда Ёшлар парламенти аъзолигига қабул жараёнлари қизғин давом этмоқда

03.02.2023, 16:34

Самарқандда Ёшлар парламенти аъзолигига қабул жараёнлари қизғин давом этмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига ўтказиладиган бўлажак Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш ишлари давом этмоқда.

Барча ҳудудларда бўлгани каби Самарқанд вилоятида ҳам “Ёшлар парламенти аъзоларини сайлаш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ асосида иш олиб борилмоқда ва тегишли тартибда номзодларнинг ҳужжатлари қабул қилинмоқда.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ташкил этилган штабларда, номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш мобайнида туман ва шаҳар ёшларининг жамоатчилик орасида ўзининг ташаббускорлиги, сиёсий саводхонлиги, қўлга киритган ютуқлари, шунингдек, партия томонидан ташкил этилаётган турли тадбирлардаги фаол иштироки билан ажралиб турган ёшларни саралаб олишга катта аҳамият бериляпти.

Бугунги кунгача Самарқанд вилояти туман ва шаҳар босқичларида 250 нафарга яқин ёшлар ўз ҳужжатларини тақдим этишди.

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ёшларни парламентга даҳлдорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий жараёнлардаги ўрни ва ролини янада ошириш ҳамда барча соҳада дунёқараши кенг ва етук билимга эга бўлган маънавиятли ёшларни юртимиз таянчига айлантиришдан иборатдир.

Жаҳонгир Хўжамқулов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    720
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+