Ёшлар томонидан ўз бизнес лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қилинган мурожаатлар депутат назоратига олинди

06.02.2023, 17:10

Ёшлар томонидан ўз бизнес лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қилинган мурожаатлар депутат назоратига олинди

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш” бўлими томонидан партия Жиззах шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда "Ишга марҳамат" мономарказида “Касбим менинг – фахрим менинг” деб номланган очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда депутатлар, партия фаоллари ҳамда Мономарказда касб-ҳунар сирларини ўрганаётган ёшлар иштирок этдилар.

-Вилоятда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий этиш, кам таъминланган ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар сирларига ўргатиш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш партия Сайловолди платформамиздан ўрин олган долзарб вазифалардан бири. Бугунги тадбиримизда ёшларга юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имтиёзлар ҳақида маълумотлар бериш билан бир қаторда, уларнинг режа ва лойиҳалари билан ҳам танишдик, - дейди халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Абдулазиз Хўжаков.

Дарҳақиқат, тадбир давомида бўлиб ўтган очиқ мулоқотларда иштирокчилар ўз бизнес режаларини  йўлга қўйиш борасида йўл-йўриқлар олишди. Тадбир иштирокчиларидан бири Зарнигор Холбекованинг ўз уйида пишириқ пишириш цехи ташкил қилиш, Машҳура Жўрабекованинг тикувчилик цехи очиш бўйича кўмак сўраб қилган мурожаатлари депутат назоратига олинди.

Абдукарим Исахонов,

O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    347
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+