Депутатлик эшитуви: банк раҳбарлари ҳисобот берди

10.02.2023, 16:14

Депутатлик эшитуви: банк раҳбарлари ҳисобот берди

Халқ депутатлари Мингбулоқ туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Дастлаб  кун тартибидаги масала юзасидан “Халқ банки” АТ Мингбулоқ туман филиали бошқарувчиси Ш.Қосимовнинг ҳисоботи эшитилди.

Таъкидландики, 2023 йилнинг ўтган  бир ойи давомида жами 82  нафар жисмоний шахсга ва иқтисодиётнинг реал секторида фаолият олиб бораётган  олтита хўжалик юритувчи субъектга жами 4 млрд. 112 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилган, бунинг эвазига 102 та янги иш ўрни яратилди.

АТБ Микрокредитбанк Мингбулоқ филиали раҳбари Хамидулло  Мавлоновнинг ҳисоботида эса ўтган ой давомида жами 47 нафар жисмоний шахсга 3 млрд 095 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилганлиги ва янги иш уринлари яратилгани таъкидланди.

Халқ банки туман филиали бошқарувчиси С.Юлдашевнинг  ҳисоботида   ёшлар лойиҳаларини молиялаштириш ҳисобига туманда ишлаб чиқариш соҳасига умумий қиймати 1 млрд. 203 млн сўмлик кредит маблағлари йуналтирилганлигига эътибор каратилди. 

Йиғилишда банклар томонидан амалга оширилган ишлар билан бирга йўл қўйилган айрим камчиликлар ҳам муҳокама этилди. Жумладан, "Маданият" МФЙда яшовчи фуқаролар А.Турабоев ҳамда Ф.Урмоновлар  Халқ банки туман филиалидан иссиқхона учун имтиёзли кредит олишда таъминотчилар томонидан уларни  сарсон  қилганликлари  юзасидан шикоят килинган. 

Халқ банки туман филиали бошлиғи С.Юлдашев  ушбу мурожаатни ўз назоратига олишлиги, масалани ижобий ҳал қилишлигини билдириб, қўшимча маълумот беришини билдирди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди ва депутатлар томонидан жамоатчилик назоратини янада кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

  • Кўрилди
    432
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+