Депутатлик эшитувида туман раҳбарлари ҳисобот берди

13.02.2023, 15:56

Депутатлик эшитувида туман раҳбарлари ҳисобот берди

Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши булди. Дастлаб, “Чортоқ туман газ” таъминоти бўлими бошлиғи И.Бойдедаевнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидландики,  куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш ҳамда аҳоли ва улгуржи истъмолчиларни табиий газ таъминотини бир меъёрда  таъминлаш мақсадида авария ҳолатлари олдини олиш учун туман бўйлаб 3 та махсус автомашина, 5 комплект “Автоген” пайвадлаш аппаратлари ва 5 та пайвандлаш бригадаси, муҳандис ва техник ходимлардан иборат навбатчиллик ташкил этилган.

Маҳаллалар ҳозирги кунда суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланиб келинмокда. Шунингдек, “Бешкапа”, “Боғистон”, “Кесканёр”, “Мучум” ва “Янги обод” МФЙларда табиий газ билан таъминлашда бугунги кунда техник имконият йўқлиги сабабли жами 30 минг 500 та хонадон имтиёзли нархда суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланмокда.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Чортоқ туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи И.Бойтамовнинг ҳисоботида эса 2023 йил бошидан электр таъминотини яхшилаш, аҳолига узлуксиз ва сифатли электр энергиясини етказиб беришда тармоқларни модернизaция ва реконструкция қилиш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, туман истеъмолчиларига ягона энерго тизимдаги 15 та нимстанциядан, 1 168 км. масофадаги электр узатиш тармоқлари, 27 дона трансформатор пунктлари орқали электр энергия етказиб бериш ҳажми истеъмолга мутаносиб равишда 119.7 млн. кВ/с.га етказилиши режалаштирилди.  51  минг 359 та аҳоли хонадонларига ва 2 минг 102 та улгуржи истеъмолчилар корхонасига замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатилди.

Йиғилишда депутатлар ҳар иккита масала бўйича ўз таклифлари ва фикрларини баён қилишди.

Аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб ўтдилар.

  • Кўрилди
    481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+