Ишчи гуруҳларимиз вакиллари давлат дастури лойиҳаси учун кўплаб жўяли таклифлар билдирдилар

14.02.2023, 10:57

Ишчи гуруҳларимиз вакиллари давлат дастури лойиҳаси учун кўплаб жўяли таклифлар билдирдилар

Партиямизнинг барча бўғинлардаги тузилмаларида Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини жорий –  “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид  давлат дастури лойиҳаси муҳокамалари бўлиб ўтяпти.

Куни кеча ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида навбатдаги ана шундай тадбир видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди.  Қайд этиш керакки, партия ҳудудий ва марказий тузилмаларида тараққиёт стратегиясининг ҳар бир йилда муайян йўналишларда амалга оширилиши бўйича депутатлик ва жамоатчилик назорати олиб боришга масъул ишчи гуруҳлар ташкил қилинган. 21  йўналиш бўйича иш юритаётган мазкур ишчи гуруҳлар ўтган йилларда  давлат дастурларида белгиланган  вазифалар бажарилиши юзасидан самарали жамоатчилик назоратини олиб бордилар.

Тилга олинган мулоқотда ишчи гуруҳлар раҳбарлари – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари, партия ташкилотлари масъул ходимлари давлат дастури лойиҳаси юзасидан фикр алмашдилар.

Давлат дастурининг ҳар бир банди ва йўналиши ижросини таъминлаш партиямиз фаоллари зиммасига катта масъулият юклаши таъкидланди. Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида халқимизнинг таклифлари асосида такомиллаштирилаётгани, унда давлатимиз раҳбарининг парламент ва халқимизга йўллаган  мурожаатномасида илгари сурилган долзарб масалаларни ҳал этишнинг аниқ йўллари ва механизмлари белгилаб берилгани билан аҳамиятли эканлиги қайд этилди. Шунингдек,  лойиҳанинг муҳим жиҳатлари, хусусан, “Инсон қадри учун” устувор ғоясининг тўла рўёбга чиқишига хизмат қилувчи чора-тадбирлар, дастур лойиҳасини умумхалқ муҳокамасидан ўтказиш жараёнидаги янгиликлар ва маълумотлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Ишчи гуруҳлар раҳбарлари, аъзолари моҳият-эътибори билан мамлакатимиз жадал тараққиёти, халқимиз фаровонлиги янада ошишига хизмат қилувчи кўплаб аниқ ва асосли таклиф-тавсияларни билдирдилар. 

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+