Ёшлар парламенти сайлови: Самарқанддан 12 нафар ёшлар республика босқичида ўзаро беллашади

14.02.2023, 11:40

Ёшлар парламенти сайлови: Самарқанддан 12 нафар ёшлар республика босқичида ўзаро беллашади

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига сайловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят партия фаолларидан иборат ҳакамлар ҳайъати номзодларнинг ҳужжатлари билан танишиб, ёшларнинг лойҳаларини таҳлил қилишди, номзодлар билан қизғин савол - жавоб ўтказишди.

Бу йилги сайловда Самарқанд вилоятида ЎзЛиДеПдан жами 250 нафар фаол ёшлар ҳужжат топширдилар ва туман-шаҳарларда партия фаолларидан иборат ҳакамлар ҳайъати номзодлар орасидан ёшларнинг жамоатчилик орасида ўзининг ташаббускорлиги, сиёсий саводхонлиги, қўлга киритган ютуқлари, шуниндек, партия томонидан ташкил этилаётган турли тадбирлардаги фаол иштироки билан ажралиб турган 45 нафар ёш йигит-қизларни саралаб олдилар.

Ҳакамлар томонидан номзодларнинг сиёсий билимлари, фаолияти давомида эришган ютуқлари, шунингдек, ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий жараёнлардаги ўрни ва ролини янада ошириш ҳамда барча соҳада дунёқараши кенг ва етук билимга эга бўлган ёш йигит - қизларнинг 12 нафари  саралашнинг республика босқичига тавсия этилди.

Қувонарлиси ёшларимиз бугунги сиёсий жараёнларга бефарқ эмасликлари яққол кўринди. Суҳбатлар вақтида ёш номзодлар жорий йилги Давлат дастури лойиҳасига бир қатор таклифларни беришди.

Насиба Мўминова,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    672
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+