Қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари танқидий-таҳлилий руҳда ўтмоқда

22.02.2023, 16:51

Қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари танқидий-таҳлилий руҳда ўтмоқда

Айни пайтда O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши таркибида ўз сафларига 100 226  маслакдошларимизни бирлаштирган 945 та қуйи бўғин фаолият олиб бормоқда.  Кейинги бир йилда қуйи бўғинлар сони 83 тага, фаоллар сони эса 20 632 нафарга ошди.

Бироқ, партиянинг таянч нуқтаси ҳисобланмиш БПТлар фаолияти сон билан эмас, сифат билан ўлчанади. Шу маънода олиб қараганда, жойларда бўлиб ўтаётган қуйи бўғинлардаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари алоҳида аҳамиятга эга. Чунки, айнан партия ҳаётида муҳим ўрин тутувчи бу сиёсий жараёнда, ўтган ҳисобот давридаги фаолиятни баҳолаш ва келгуси иш режаларини белгилаб олиш мумкин.

Эътиборли томони, аксарият  БПТларда  ҳисобот-сайлов йиғилишлари танқидий-таҳлилий руҳда  ўтмоқда.

Мисол учун, Ш.Рашидов туманидаги “EVRO ASIA MOTORS” MCHJ қошидаги халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Акмал Аҳмедов етакчилик қилаётган қуйи бўғин ўз сафига 20 нафар фаолларимизни бирлаштирган. Бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишида қуйи бўғин етакчиси маслакдошлар томонидан партия Сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни тарғиб қилишда, шунингдек,  тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди.  Маслакдошларимиз томонидан 10 нафардан ошиқ кишининг бандлиги таъминланган, ҳудудга 500 дона мевали ва манзарали кўчатлар экилган. Чиқарилган депутатлик сўровлари кўтарилган муаммолар ечимини топишда ҳам фаоллар алоҳида ҳисса қўшишган. Етакчининг ҳисоботи қониқарли деб топлиб, унинг ўзи яна раисликка сайланди.

Арнасой туманидаги "Олтин Водий" МФЙ ҳудудида тузилган БПТ аъзоларининг аксариятини Мактабгача таълим муассасаси ходимлари ташкил қилади. Мазкур қуйи бўғинга тажрибали маслакдошимиз Адолат Бердиева етакчилик қилиб келмоқда. БПТда бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишида O`zLiDeP Жиззах вилоят, туман Кенгашлари масъул ходимлари, партия аъзолари иштирок этди. Дастлаб, БПТ раиси ҳисоботи тингланди. У ўз ҳисоботида фаоллар томонидан маҳаллада кўпчиликни қийнаётган йўл соҳасидаги муаммоларни, аҳоли томонидан тушган 10 дан ортиқ мурожаатларни партиявий воситалар билан ҳал қилишда,  БПТ фаоллари халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Гулмира Зоидовага яқиндан кўмакдош бўлганини айтиб ўтди. Етакчи ҳисоботи қониқарли, деб топилди ва унинг ўзи БПТга қайта раис этиб сайланди.

Зарбдор туманидаги “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган БПТда партия фаоллари ўз етакчилари Рустам Ахмуродов ҳисоботини қониқарсиз, деб топдилар. Унинг ўрнига қуйи бўғинга тажрибали фаолларимиздан бири Ўлмас Ортиқов раис этиб сайланди. Келгусида амалга ошириладиган ишлар режаси белгилаб олинди.

Шоҳруҳ Ўрозбоев,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    321
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+