Бошланғич партия ташкилотларида партиявий фаолият сарҳисоб қилинмоқда

24.02.2023, 11:53

Бошланғич партия ташкилотларида партиявий фаолият сарҳисоб қилинмоқда

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарорига биноан Бухоро вилотида ҳам партия қуйи бўғинларининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Уларда БПТ раисларининг ҳисоботлари тингланиб, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да белгиланган партиявий вазифалар режаси тасдиқлаб олиняпти.

Бухоро туман газ таъминоти корхонасида фаолият олиб бораётган қуйи бўғиннинг ҳисобот сайлов йиғилишида ўтган давр мобайнида корхона ишчи хизматчилари, шу жумладан БПТ аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, ечимини кутиб қолган бир қатор масалалар ҳам муҳокама этилди. БПТ раиси Ҳ.Ҳамдамовнинг бу ҳақидаги ҳисоботи тингланди.

Корхона меҳнат жамоасининг ўтган давр мобайнида орттирган иш тажрибаси бу йилги аномал совуқ об-ҳаво шароитида амалга оширилган ишларда асқотди. Корхона ташкилотлар ҳамда аҳолига табиий ҳамда суюлтирилган газ етказилишини бир маромда таъминлаш, газ босимини имкони борича пасайтирмаслик ва бошқа бир қатор ишлар ўз амалий натижасини бериб, қиш фаслининг беталофат ўтишида муҳим аҳамият касб этди.

Айниқса корхона ишчи-хизматчилари ва фаол партия аъзоларининг ҳудуддаги хонадонларда тез-тез бўлиб, газдан тўғри фойдаланиш бўйича белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилишлари юзасидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлар туфайли туманда келиб чиқиши мумкин бўлган айрим нохуш ҳолатларнинг олди олинди.

Ҳисобот сайлов йиғилишида сўзга чиққан БПТ етакчиси Ҳ.Ҳамдамов ва бошқа партия фаоллари O`zLiDeP сайловолди дастурига ҳамоҳанг бўлган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва 2023 йилги давлат дастуридаги долзарб вазифалар ижроси партия қуйи бўғини аъзолари зиммасига ҳам катта масъулият юклашини таъкидладилар.

Йиғилишда БПТ нинг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилиб, Ҳ.Ҳамдамов қуйи бўғин етакчилигига қайта сайланди.

 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    358
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+