Жиззах давлат педагогика университетида таҳсил олаётган 12 нафар ёшлар истиқблолли кадрлар заҳирасига олинди

28.02.2023, 16:21

Жиззах давлат педагогика университетида таҳсил олаётган 12 нафар ёшлар истиқблолли кадрлар заҳирасига олинди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Абдулла Қодирий номли Жиззах Давлат педагогика университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси  доирасида навбатдаги тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши ходимлари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида айни кунларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда маҳаллий Кенгашларда фаолият олиб бораётган ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия фаоллари томонидан амалга оширилаётган ишлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қошидаги Ёшлар парламентига бўлиб ўтган сайловлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Айниқса, фидоий, ватанпарвар, элим, юртим деб ёниб яшайдиган ёш кадрларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасига тавсия этиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Ёшлар томонидан берилган кўплаб саволларга батафсил жавоб қайтарилган ва очиқ, самимий мулоқот руҳида ўтган тадбирда 12 нафар талаба ёшлар истиқболли кадрлар заҳирасига олинди.

Дилшод Турсунбоев,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

ташкилий-партиявий ва

истиқболли кадрлар билан

ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    280
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+