БПТ фаолиятидаги камчиликлар очиқланди

02.03.2023, 15:31

БПТ фаолиятидаги камчиликлар очиқланди

O'zLiDeP Ромитан туман Кенгаши таркибида 5750 нафар аъзоларни ўз атрофига бирлаштирган 65 та партия қуйи бўғини мавжуд бўлиб, шу кунга қадар уларнинг 16 тасига ҳисобот–сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди. Ана шундай йиғилишлардан бири Туман ветеринария ва наслчилик бўлими ҳузуридаги партия қуйи бўғинда ҳам ўтказилди. БПТ етакчиси Учқун Ҳодиевнинг  қуйи бўғиннинг ўтган ҳисобот давридаги фаолияти бўйича ахбороти тингланди.

Йиғилишда сўзга чиққан партия аъзолари  ўтган давр мобайнида эришилган натижалар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар хусусида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Жумладан, партия сафларини ўстириш, электорат вакиллари муаммоларини маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда ҳал этишга етарли эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда БПТнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йилида амалга оширишга оид давлат дастури” даги устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

БПТНинг ҳисобот сайлов давридаги фаолияти қониқарли деб топилди. Корхонанинг тажрибали мутахассисларидан бири  Миршод Тухтаев партия қуйи бўғини етакчилигига сайланди.

O'zLiDeP туман Кенгаши режасига асосан БПТларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    945
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+