Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти талаба ёшларга тушунтирилди

19.03.2023, 15:03

Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти талаба ёшларга тушунтирилди

O`zLiDeP Бектемир туман Кенгаши томонидан “Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!” шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.

“И.М.Губкин” номли Россия Давлат нефть ва газ университети қошидаги академик лицейида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида O`zLiDeP Бектемир туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Фурқат Қаландаров, раиснинг биринчи ўринбосари, Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутати Гавхарой Тухтасинова, лицей ўқитувчи-ўқувчилари, партия фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган депутатлар Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти юзасидан иштирокчиларга кенг маълумотлар берди.

- Бугун барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритилаётган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганлигини кўришимиз мумкин. Конституциявий ўзгаришларнинг асл моҳияти ҳам шу аслида. Чунки халқимиз ҳозирги тарихий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўла англаб етмоқда. Халқ фикрини ўрганиш асосида мамлакат конституциясини такомиллаштириш юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор давлатлари қаторига киришига улкан имкониятлар яратади, - деди Фурқат Қаландаров.

Тадбирда шулар хусусида сўз борар экан, хусусан, Конституциявий қонун лойиҳасида таълим олиш ҳуқуқи ва имконияти ҳам кенгайтирилиб,  ўқитувчилар конституциявий мақомга эга бўлиши бўйича ҳам нормалар киритилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Хусусан, олий таълим ташкилотларига академик эркинлик берилиши, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топиши ва шахсий ривожланиши учун имконият яратади.

Учрашувда сўз олган партия фаоллари жорий йил 30 апрель куни республикамизда бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида барча талаба ёшларни ўзларининг фуқаролик позициясини намоён этган ҳолда фаол иштирок этишга чақирди.

  • Кўрилди
    759
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+