“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда наманганлик талаба ёшлар
25.03.2023, 14:23
O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Наманган Мухандислик технология институтининг ўқитувчи ва талабалари иштирокида Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тшунтиришга қаратилган учрашув ташкил этилди.
Унда Наманган вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов, институтнинг ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлари иштирок этишди.
Тадбирда Конституциявий қонун лойиҳасида ёшларга кенг имкониятлар яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, илм-фан ва таълимни ривожлантиришга катта эътибор берилаётганлиги, ўтган беш йил давомида давлат грантлари ҳисобидан қабул квотаси бакалавриатга қарийб 75 фоизга, магистратурага эса 5 баробарга ортганлиги, юртдошларимизнинг инклюзив таълим ва бепул бошланғич профессионал таълим олиши кафолатланаётганлиги тўғрисида фикр-мулоҳазалар юритилди.
Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга учрашув ташкилотчиларидан жавоблар олишди ва референдумда фаол иштирок этишларини таъкидлаб ўтишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг