Жиззахлик талаба-ёшлар ўз тенгдошларини референдумда фаол иштирок этишга чақирди

27.03.2023, 13:14

Жиззахлик талаба-ёшлар ўз тенгдошларини референдумда фаол иштирок этишга чақирди

O'zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ва партия Жиззах шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Жиззах Политехника институтида “Биргаликда очиқ жамият сари!” деб номланган очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари , институт профессор ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди.

Мулоқот давомида Конституциявий қонун лойиҳасига атрофлича тўхталиб ўтилди. Таъкидланганидек, етук, ўз соҳасининг билимдони бўлган мутахассислар Янги Ўзбекистоннинг гуллаб яшнашига муносиб ҳисса қўша оладилар.  Аҳолининг кенг қатламларини олий таълим билан қамраб олиш масаласи Президентимиз томонидан БМТ минбарида ҳам кўтарилган ва 2030 йилгача Ўзбекистонда 50 фоиз ёш аҳоли олий маълумотга эга бўлиши режалаштирилган. Шу сабабли олий таълимни олиш ҳуқуқи Конституция даражасигача оширилмоқда. Ҳамма ҳам контрактда пул тўлаб ўқий олмаслиги мумкин. Шу сабабли Конституцияда танлов асосида давлат бюджети ҳисобидан ўқиш имконияти қатъий мустаҳкамланмоқда.

Очиқ мулоқот давомида яққол кўзга ташланган ҳолат шу бўлдики, талаба ёшлар нафақат ўзлари Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини жиддий ўрганишмоқда, балки ўз тенгдошларини ҳам 30 апрель куни бўладиган  референдумга фаол иштирок этишга чорлашмоқда.

Саида Умаралиева,

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    331
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+