Фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳимояси янада мустаҳкамлаб қўйилмоқда

29.03.2023, 14:19

Фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳимояси янада мустаҳкамлаб қўйилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимованинг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ташвиқот тадбирларнинг навбатдагиси Бувайда туман хокимлигида ташкил қилинди. Унда маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрламчилари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Депутат М. Ибрагимова янгиланаётган Конституцияда қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун адолатли ҳақ олиш, дам олиш, давлат ҳисобидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини олиш, шаҳарсозлик, бюджет соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби ҳуқуқларнинг киритилиши фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга хизмат қилишини алоҳида эътироф этди.

Халқ вакилининг Бувайда туманидаги маданият саройида мактабгача таълим бўлим мудирлари, мактаб директорлари ва ўқитувчилари иштирокида  ўтказилган мулоқотда янгиланаётган Конституциямизнинг аҳамияти ҳақида кенг тушунтиришлар берди.

Таъкидланганидек, таълим йўналишида ҳам Конституцияда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Конституцияда давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилмоқда.

Депутат М. Ибрагимова Бувайда тумани педагогика касб-ҳхунар мактабининг ўкитувчи ва ўкувчилар билан ҳам учрашиб, Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини халқчил тилда тушунтириб берди. Сўзи якунида барча фуқароларни 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

  • Кўрилди
    339
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+