Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилган

29.03.2023, 14:28

Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилган

Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирларнинг навбатдагиси Марғилон шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда рақамли технологиялар марказида ташкил қилинди.

“Янги имкониятларга эга бўлай десангиз, янгиланаётган Қомусга овоз беринг!” шиори остидаги ушбу тадбирда ҳокимлик вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Дониёр Ғаниев, Халқ депутатлари Марғилон шаҳар кенгаши депутатлари О. Ахматшаев, А. Эрматов, педагоглар ва аҳоли вакиллари иштирок этди.

Учрашувда сўз олганлар бугун барча саъй-ҳаракатлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилгани, Бош қомусимизга киритиладиган жамики ўзгаришларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганини алоҳида таъкидлашди.

Конституциявий ўзгаришларнинг асл моҳияти ҳам шу аслида. Чунки халқимиз ҳозирги тарихий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўла англаб етмоқда. Халқ  фикрини ўрганиш асосида мамлакат конституциясини такомиллаштириш  юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор давлатлари қаторига киришига улкан имкониятлар яратади.

Шу билан бирга, давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриши мустаҳкамланмоқда. Қолаверса, давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этиши ҳамда рағбатлантириши қайд қилинмоқда.

- Бу янги норма иш билан таъминланмаган фуқароларни камбағаллик ҳолатига тушиб қолишининг олди олиш ёки камбағаллик тоифасига кириб қолган фуқароларни ундан чиқариш бўйича давлат томонидан тегишли чоралар кўрилишига конституциявий кафолат сифатида хизмат қилади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев.

  • Кўрилди
    388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+