Ислоҳотлaр инсон қaдри учун

30.03.2023, 12:08

Ислоҳотлaр инсон қaдри учун

O‘zLiDeP Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти ва вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ўзаро ҳамкорликда Конституциямизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Хатирчи тумани “Тепақўрғон” фермер хўжалигида бўлиб ўтган ушбу мулоқотда фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда ишчи-ходимлар жам бўлди.

Партия Навоий вилояти кенгаши аппарат раҳбари М. Эшниёзов Бош қомусимиз 1992 йилда қабул қилинганидан буён унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг деярли барчаси асосан давлат
ва жамият қурилиши, жумладан Президент, парламент, ҳукумат фаолияти, сайлов тизими ва бошқаларни қамраган. Янги таҳрирдаги ҳужжатдаги нормаларнинг ярмидан кўпи эса инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ва механизмларини мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятли. Демак, ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати бўлган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш ва бўлажак референдумда фаол бўлиш ҳар биримиз учун айни муддао бўлади.

Конституциявий ислоҳот давлат ва жамият бошқаруви тизимидаги ёндашувни ва фаолият тамойилларини тубдан ўзгартиришга, Янги Ўзбекистонда ўзаро муносабатларнинг асоси сифатида “давлат-жамият-инсон” тамойили ўрнига “инсон-жамият-давлат” ғоясини асос қилиб қўйишга қаратилган. Мамлакат конституциясини такомиллаштириш  юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор давлатлар  қаторига кириши учун улкан имкониятлар яратади.

Конституцияда аҳолининг барча қатламлари манфаатлари акс эттирилганлигини инобатга олиб, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ишонч билан “Бу менинг Конституциям” деб айта олади дейиш учун барча асослар мавжуд. Конституцияда давлат ҳокимияти ўз фаолиятида қонун билан чекланишини, суверен халқ иродасига бўйсунишини, шахснинг ҳуқуқ
ва эркинликларини таъминлашини назарда тутувчи ҳуқуқий давлатнинг
барча белгилари ўз ифодасини топганлигини такидлаб ўтди.

Тумандаги Галабек мфйда маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирокида бўлиб ўтган тадбир давомида ҳам Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти йиғилганларга кенг тушунтирилди.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга депутат ҳамда ташвиқот гуруҳи вакиллари томонидан батафсил жавоб берилди.

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    373
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+