Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!

05.04.2023, 14:06

Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари  Ғайрат Абдиев, Наврўз Ризаевларнинг Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ташвиқот тадбирларнинг навбатдагиси Самарқанд чет тиллар институтида ташкил қилинди.

Самарқанд чет тиллар институти билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари, Ёшлар парламентининг вилоятдаги аъзолари, институт профессор ўқитувчилари ва 3000 яқин талаба ёшлар иштирок этди.

Депутатлар, партия фаоллари янгиланаётган Конституциямизнинг аҳамияти ҳақида йиғилганларга кенг тушунтиришлар берди. Шу билан бир қаторда таълимдаги  ўзгартиш ва қўшимчаларнинг келгусида ёш авлод камолоти ва ҳимояси борасида батафсил тўхталди.

Олий таълим ташкилотларига академик эркинлик берилиши, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топиши ва шахсий ривожланиши учун имконият яратади.

Охирги олти йилда олийгоҳлар сони 77 тадан 210 тага, уларга қабул эса, 5 бараварга ортиб, талабалар сони 1 миллионга, олий таълим қамрови – 9 фоиздан 38 фоизга ошди. Давлат грантлари сони ҳам 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди, шундан, магистратура учун – 5 баравар кўпайди.

Янгиланаётган Конституциямизга киритилаётган мазкур норма давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мактаблар ва ўқитувчилар фаолиятига асоссиз аралашувга, педагог кадрларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг меҳнатга мажбурланишига, таълим-тарбия жараёнига тўсқинлик қилишга, ўқитувчилар ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик бўйича комплекс чораларни кўришга хизмат қилади, - деди депутат Наврўз Ризаев

Тадбир якунида депутатлар, партия фаоллари барча тадбир иўтирокчиларини  30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда вилоят маданият бўлими хонандалари, ҳаваскор талаба ёшлар Ватан, тинчлик ҳақидаги қўшиқларни ижро этиб, иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят  Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+