“Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!” шиори остида ташвиқот тадбири ўтказилди

06.04.2023, 12:55

“Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!” шиори остида ташвиқот тадбири ўтказилди

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят ва Муборак туман кенгашлари томонидан “Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!” шиори остида Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича бўлиб ўтадиган референдум тарғиботи юзасидан ташкил этилган тадбир  ана шундай деб номланди. Муборак туманида жойлашган ФВВ Махсус муҳандислик қурилиш бошқармаси 5-муҳандислик қурилиш батальонида  ташкил этилган мазкур тадбирда O’zLiDeP Муборак туман кенгаши раиси, иқтисод фанлари номзоди, доцент  Панжи Жалилов, туман кенгаши депутати Актам Тўраев ва бошқалар сўзга чиқиб, референдум тушунчасининг мазмун-моҳияти, янгиланаётган Конституциямизнинг мамлакатимиз фуқаролари ҳаётида тутадиган ўрни, ёшларнинг ижтимоий – сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган эътибор, халқимизнинг турмуш тарзини янада фаровонлашишига, инсон қадрини юксалтиришга қаратилганлиги ҳақида батафсил фикр юритишди.    

- Бош Қомусимизнинг  43-моддасида давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриши борасидаги нормалар ўрин олган, - деди Панжи Жалилов. –Президентимизнинг  ташаббуслари билан 2016 йилдан сўнг мамлакатимизда камбағаллик расман тан олинди. Уларни иш билан таъминлаш бугуннинг энг долзарб вазифаси эканлиги, ишсизликка қарши тизимли курашиш, давлат ўз фақароларини бандлигини таъминлаш, камбағалликдан чиқариш учун профессионал касб ўргатиш масъулиятини ўз зиммасига олаётганлиги Конституциямизда мустаҳкамланмоқда. Ишонаманки, яқин йилларда минглаб тумандошларимизни меҳнат ва ишсизлик борасидаги ҳуқуқлари таъминланиб, улар учун муносиб иш ўринлари яратиш борасида амалий ишлар қилинади. Янгиланаётган Конституциямиз  – Янги Ўзбекистонимизни нурли истиқболи йўлидаги эзгу ишларга бутун жамиятимизни жипслаштириши, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги, лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Тадбирда сўзга чиққанлар халқимизнинг нурли истиқболи, барқарор иқтисодий тараққиётимиз, эл бахти ва фаровонлиги кафолати бўлган тарихий ҳужжатга бефарқ бўлмасдан, барча муборакликларни 30 апрелда  бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирдилар.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    337
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+