Халқчил давлат тамойили Конституцияда ўз ифодасини топмоқда

08.04.2023, 16:39

Халқчил давлат тамойили Конституцияда ўз ифодасини топмоқда

Бухоро вилояти Когон туманидаги “Poykent Bukhara” меҳмонхонаси мажлислар залида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан Конституциявий қонун лойиҳаси ва референдумга оид давра суҳбати ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова, партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, фахрийлар Кенгаши аъзолари, маҳаллий тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

 Тадбир O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Хамидов кириш сўзи билан очди. Конституциявий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида шу йилнинг 30 апрелида мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси референдумига  қизғин ҳозирлик кўрилаётганлиги, жойларда бўлиб ўтаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларида янгиланаётган Конституция, унинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилаётганини таъкидлади.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Баротова янги таҳрирдаги Асосий қонун халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари эркинликларининг ҳимоясини ҳар томонлама таъминлашини, зотан Бош Қомусимизнинг барча моддаларида инсон омили олий мақсад қилиб олинганлигини қайд этди. Ҳеч шубҳасиз,  ҳар битта юртдошимиз Конституция шарофати туфайли ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий демократик  давлатда амалга оширилаётган ислоҳотлардан тўлиқ баҳраманд бўлиши давра суҳбати давомида қайта- қайта таъкидланди. Қонун лойиҳасидан ўрин олган энг аҳамиятли нормалар тингловчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Халқ  Конституциясида бепул тиббий хизмат, уй жойга эга бўлиш ҳуқуқи, ўқитувчининг қадр-қиммати, мажбурий меҳнатнинг тақиқланганлиги, ўлим жазосининг бекор қилинганлиги каби бир қатор масалалар хусусан, давлат бошқаруви юзасидан  батафсил маълумотлар берилди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    207
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+