Конституциявий ислоҳот – мамлакатни янгилаш шарти

12.04.2023, 15:06

Конституциявий ислоҳот – мамлакатни янгилаш шарти

Халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман Кенгашларидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, нуронийлар, маҳалла аҳли, ёшлар иштирокида Ғаллоролда бўлиб ўтган ва Конституциявий қонун лойиҳаси тарғиботига бағишланган оммавий тадбир айнан шундай номланди.

Тадбир давомида сўз олган депутатлар, туманда амалга оширилаётган улкан ижобий ўзгаришлар мисолида юртимизда сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган ислоҳотлар ҳақида сўз юритар эканлар, бу саъй-ҳаракат авваламбор, инсон манфаатига қаратилгани билан аҳамиятли эканига эътибор қаратишди.

 Айни пайтда тумандаги 19 та МФЙ, 2 та ШФЙ ва 14 та ҚФЙлар  ҳудудида 182  мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Сўнгги йилларда “Обод қишлоқ” (“Обод маҳалла”) дастури доирасида амалга оширилган ободончилик, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари туфайли тумандаги кўплаб аҳоли масканлари обод масканларга айланди. Бу жараёнларда аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Туманда тадбиркорлар сафи ошиб, кўплаб саноат корхоналари фаолият юрита бошлади.    

Тадбир давомида сўзга чиққан депутатлар Янгиланаётган Конституциямиз - қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги, инсоннинг туғилишидан бошлаб, яшаши, соғлиги ва таълим олиши, эрк ва мажбуриятларини ўзида мужассам этишини айтиб ўтдилар.

O`zLiDeP Ғаллаорол туман Кенгаши аъзоси, “Бахт” маҳалласи ёшлар етакчиси, “Фидоий ёшлар етакчиси” республика кўрик-танлови ғолиби Бобур Нажмиддиновнинг ғаллаороллик ёшларни 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштитрок этишга чорлови эса, йиғилган кўплаб йигит-қизлар томонидан олқишлар билан қарши олинди.

Тадбир давомида пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорларнинг чиқишлари барчага байрамона кайфият бағишлади.

Жамшид Мамарасулов,

O`zLiDeP Ғаллаорол туман Кенгаши 

аппарат раҳбари

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    480
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+