Янги Конституция – халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!

13.04.2023, 12:34

Янги Конституция – халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!

Мирзачўл туман маркази Маданият марказида O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан “ Янги Конститутция – халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!” деб номланган Конституциявий Қонун лойиҳаси тарғиботига бағишланган оммавий  тадбир бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Сенати аъзоси Холида Алимова, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва туманда аҳил-иноқ яшаётган турли миллат вакиллари иштирок этган тадбирда таъкидланганидек, янгиланаётган Конституциямиз илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган.

- “Инсон қадри учун” тамойили Конституцияда, қонунларимизда ва давлат идоралари фаолиятида бош мезон бўлиши шарт, - дейди сенатор Х.Алимова. - Шу боис, Конституция лойиҳасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир ҳамдаҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Тадбир давомида сўзга чиққан мирзачўллик турли касб эгалари, сўнгги йилларда ўз ҳаётларида ҳис қилаётган янгиликлар, ўзгаришлар мисолида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларда инсон шаъни энг улуғ қадрият деб қаралаётгани ҳақида гапириб, 30 апрель куни бўладиган референдумда фаол иштирок этишларини билдириб ўтдилар ва барча мирзачўлликларни ҳам ушбу сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга чақирдилар.

Сирожиддин Аҳматов,  

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    468
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+