Янгиланаётган Конституция фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилади

18.04.2023, 16:38

Янгиланаётган Конституция фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилади

Айни кунларда Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан бўлиб ўтаётган тарғибот тадбирлари – кўпчиликнинг ўй-у фикри, кўнглидан ўтаётган туйғуларни ўзида акс эттирадиган сайл ва фестиваллар, китоб ҳамда ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий ўйинлар, спорт беллашувлари, айтишувлар, концерт дастурлари билан уйғунлашиб, кўпчилик узоқ вақт эслаб юрадиган оммавий маънавий-маърифий тадбирларга айланиб кетмоқда.

Ўзбекистон Миллий Университети Жиззах филиалида ташкил этилган тадбир фикримиз исботи. Дорилфунун ҳудудидаги Ёшлар боғида “Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!” шиори остида ташкил этилган тадбирда  Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова,  Ўзбекистон Миллий Университети Жиззах филиали директори, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Олим Турақулов, Олий Мажлис қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Муниса Холматова, “Нотиқлик санати” академиясининг асосчиси Раҳимбой  Жуманиёзов, хонандалар ҳамда университет профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этдилар.

2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган мазкур университет сўнгги йилларда юртимизда Олий таълимни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган амалий саъй-ҳаракатларнинг яққол намунасидир. Айни пайтда бу ерда 10 та йўналиш бўйича  3450 нафар талаба ёшлар таҳсил олмоқдалар.

Тадбир давомида депутатлар ва меҳмонлар сўзга чиқиб, Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини йиғилганларга атрофлича шарҳлаб бердилар ҳамда 1000 нафардан ортиқ иштирокчиларни 30 апрель куни бўладиган референдумда иштирок этишга чорладилар.

Тадбир доирасида ташкил этилган ҚВЗ, миллий ўйинлар ва спорт беллашувлари, миллий ҳунармандчилик намуналари ва рассомчилик асарлари, миллий либослар  кўргазмалари ташкилотчилар тадбирга ўзига хос усулда ёндашганини кўрсатиб берди.

Тадбир сўнгида Инсонни, Ватанни, Меҳнатни, Муҳаббатни, Ёшликни тараннум этган куй ва қўшиқлар, дилрабо рақслар тадбирга янада ўзгача жозиба бахш этди.

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+