Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!

18.04.2023, 17:21

Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган турли давра суҳбатлари, учрашувлар, эвент тадбирлари ташкил қилинмоқда.

Шундай ташвиқот тадбирларнинг навбатдагиси Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида “Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!” шиори остида ташкил қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тулегенова, O‘zLiDeP Навоий вилоят кенгаши аппарат раҳбари М.Эшниёзов, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла фахрийлари ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар янгиланаётган Конституциямизнинг аҳамияти ҳақида йиғилганларга кенг тушунтиришлар бериб ўтди. Хусусан, таълим йўналишида бош қомусимизда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган модда ва нормалар ҳақида батафсил тушунчалар берди.

Янги таҳрирдаги Конституцияда давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилмоқда. Бундан ташқари лойиҳада камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланмоқда. Умуман давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошмоқда.

Шунингдек, қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун адолатли ҳақ олиш, дам олиш, давлат ҳисобидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини олиш, шаҳарсозлик, бюджет соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби ҳуқуқларнинг киритилиши фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиради.

Асосий қонунимиздан ўрин олаётган нормалар мамлакатимиз ва халқимиз фаровонлиги учун улкан аҳамиятга эга. Жамиятимизни либераллаштириш, демократлаштириш тарафдори бўлган O‘zLiDeP ҳозирги жараёнларда “Биргаликда очиқ жамият сари!”, “Биз очиқлик ва ошкораликни танлаймиз!” сингари шиорлар билан янада фаоллашмоқда. Сиёсий кучнинг ғоят фаоллиги нафақат конституциявий ислоҳотларнинг ташаббускорларидан бири эканлиги билан, балки асосий қонун такомиллаштирилиши асосида турувчи ғоялар партия дастурий қарашларига ҳамоҳанг эканлигида ҳамдир.

 Шундай экан, халқимиз келажагига даҳлдор бўлган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол бўлиб, янгиланаётган Конституция учун овоз берайлик, – деди партимиз масъуллари тадбир якунида.

Тадбир бир гуруҳ элимиз эътиборидаги санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    476
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+