Имзо йиғиш жараёни Оролбўйи минтақасида қизғин давом этмоқда

Имзо йиғиш жараёни Оролбўйи минтақасида қизғин давом этмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари сайловолди тадбирларни амалга оширишга улкан масъулиятни ҳис этган ҳолда ёндашмоқда.

Имзоларни ўз вақтида тўплаш масаласи белгиланган талабларга мувофиқ равишда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида ҳам самарали ташкил этилмоқда. Жумладан, “Ишга марҳамат” моно марказида имзо тўплаш жараёни бўлиб ўтди. Унда партия вакиллари  сайловчиларга имзо варақаларини  тўлдириш тартиб-таомиллари бўйича маълумот беришди.

Айнан фуқаронинг ўзи паспорт ёхуд идентификация ID-картасининг серияси ва тартиб рақамини киритган ҳолда имзо қўймоқда. Имзо варақаларини йиғиш баробарида аҳолига сайлов жараёнлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб бориляпти.

Дарҳақиқат, юртимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро ушбу жараёнга бефарқ эмаслигини имзо тўплаш ишларидаги фаоллиги орқали намоён этмокдалар.

Мазкур жараён Оролбўйи минтақасида уюшқоқлик билан давом этдиа.

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    77
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+