Бир мақсад йўлида бирлашувга чорлов

12.06.2023, 17:42

Бир мақсад йўлида бирлашувга чорлов

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятидаги ишончли вакили Шуҳрат Аслановнинг Қарши шаҳри фаоллари, депутатлар, давлат ва жамоат вакиллари, фахрийлар ҳамда ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.  

Учрашув аввалида ишончли вакил сайловчиларни Шавкат Мирзиёевнинг ҳаёти, меҳнат фаолияти билан таништириб,  бешта устувор мақсадни ўзида мужассам этган сайловолди дастуридан ўрин олган халқчил ғоя, эл-юрт бахти йўлидаги мақсад ва вазифалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

– Номзодимизнинг сайловолди дастурига кўра, ҳар бир маҳаллада профессионал ижтимоий хизматлар манзилли асосда кўрсатилади. Туманларда ижтимоий хизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобиль гуруҳлар”, зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “колл-марказ”лар ташкил қилинади, туғруқ таътилидаги аёллар учун онлайн ишлаш тизими жорий этилади. Болаларни васийликка олиш тизими тартиби тўлиқ ўзгаради, – деди Шуҳрат Асланов. – Нуронийлар ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши йўлга қўйилади, улар учун юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этилади. Тадбиркорларга “ижтимоий шериклик” асосида камбағал тоифа учун бандлик дастурларини амалга оширишда қўшимча имтиёз ва рағбатлар берилади ва бунга ҳар йили камида 1 миллиард доллар йўналтирилади.

Шунингдек, ишончли вакил номзоднинг дастурида 2030 йилгача қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилиши ва бунга 15 миллиард доллар йўналтирилиши белгиланганини ва бошқа устувор мақсад ҳамда вазифаларни ҳам айтиб ўтди. Шу билан бирга, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ жавоб олди.                         

Якунда ишончли вакил барчани  жорий йил 9 июль куни ўтказиладиган сайловда Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

 O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    432
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+