Ишончли вакил саноат соҳасидаги ютуқларни эътироф этди

10.06.2023, 12:10

Ишончли вакил саноат соҳасидаги ютуқларни эътироф этди

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилояти бўйича ишончли вакили Қувондиқ Санақулов Навоий шаҳридаги Навоий кончилик ва технологиялар университети мажлислар залида Навоий шаҳридаги сайловчилар билан учрашди.

Унда ҳудуд фаоллари, вилоят, туман-шаҳар кенгаши депутатлари, фахрийлар, хотин-қизлар ва ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Учрашувда ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Таъкидландики, номзод сайловолди дастурида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, одамларни ҳаётдан рози қилиш масалаларига жуда катта  эътибор қаратилган. Хусусан, илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш орқали соҳадаги меҳнат унумдорлиги 2 баробар оширилади, Навоий, Қўнғирот ва Қоракўлда йирик кимё-полимер кластерлари ташкил этилади.

Шунингдек, бизнес ва аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, инфратузилмани ривожлантириш бўйича янги ёндашувлар жорий қилинади. Жумладан, йўл-транспорт соҳасида авиақатновлар сонини 4 мартага ошириш асосий вазифалардан бири бўлади. Тошкент – Самарқанд, Навоий – Бухоро йўналишларида қўшимча тезюрар темир йўллари қурилиши таъминланади.

Қолаверса, 2024 йилдан бошлаб саноатда “яшил сертификат”лар бозори яратилади. Автобуслар тўлиқ экологик тоза электр ёки газ ёқилғисига ўтказилади. Иқтисодиётда энергия самарадорлигини 2 карра ошириб, 2030 йилга бориб 50 миллиард киловатт соат “яшил энергия” ишлаб чиқариш учун зарур шароитлар яратилади.

Тадбирда сўз олган партия фаоллари, номзоднинг сайловолди дастуридаги вазифалар ўта долзарб масалаларни қамраб олганлигини, бугунги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида юртимиз тараққиётига хизмат қилишини эътироф этиб, сайловчиларни Янги Ўзбекистоннинг жонкуяр бунёдкори Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирдилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    487
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+