Ижтимоий ҳимоя тизими янада кучайтирилади

11.06.2023, 14:18

Ижтимоий ҳимоя тизими янада кучайтирилади

Шу кунларда Фарғона вилояти бўйлаб Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг вилоятдаги ишончли вакили Мавлуда Ходжаеванинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Қўштепа туманида бўлиб ўтди.

Унда партия электорати вакиллари, ҳудуд фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Учрашувда ишончли вакил сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастури, ундан ўрин олган бешта устувор мақсадни қамраб олган асосий йўналишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Ишончли вакил дастурдан ўрин олган ижтимоий хизматлар соҳасини кенгайтириш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги ишларга алоҳида таъкидлаб ўтилди.

—Партия номзодининг сайловолди дастурида ҳар бир маҳаллада профессионал ижтимоий ходимлар фаолиятини ва ижтимоий хизматларни манзилли асосда кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш белгиланган, дейди ишончли вакил Мавлуда Ходжаева. —Унга кўра, оғир ҳаётий аҳволга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида “ижтимоий хизмат иши” юритиш тартибини ишлаб чиқиш, ушбу оилаларда шароитни яхшилаш, уларга даволаш, дориларни етказиш, фарзандларини боғча ва мактабга жойлаштириш, моддий ёрдам бериш каби ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг манзилли чораларини амалга ошириш белгиланган.

Шу билан бирга, туманларда ижтимоий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатадиган ижтимоий хизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобиль гуруҳлар” фаолияти жорий қилинади. Натижада аҳолини оғир аҳволдан чиқариш ва жамиятда ўз ўрнини эгаллаши учун кўмак беришга эришилади.

Тадбир якунида ишончли вакил ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар давомийлиги, халқимизнинг турмуш сифати янада ошиши учун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    512
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+