Асосий мақсадимиз – аҳолини тиббиёт тизимидан рози қилиш

11.06.2023, 17:28

Асосий мақсадимиз – аҳолини тиббиёт тизимидан рози қилиш

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятдаги ишончли вакили Мавлуда Хаджаева Ёзёвон тумани сайловчилари билан учрашди.

Унда партия электорати вакиллари, ҳудуд фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Учрашувда ишончли вакил сайловчиларга номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти ҳамда сайловолди дастурига атрофлича тўхталиб ўтди.

Хусусан, аҳоли ўртасида ижтимоий аҳамиятга молик касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш кўрсаткичларини кескин камайтириш чоралари кўрилади. Бунинг учун 2030 йилга қадар тиббиётга бюджетдан ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини 2 карра ошириб, 6 миллиард долларга етказилади ва аҳолини кафолатланган тиббий хизмат билан қамраб олиш даражасини янада кенгайтирилади.

Қолаверса, ҳар йили юрак нуқсони бор 5 минг болани ва кўриш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли юқори бўлган 10 минг чақалоқни бепул даволаш таъминланади. Онкологик беморлар даволаниши ва соғайиб кетиши учун зарур шароитларни яратиб, 120 минг нафар онкологик касаллиги бор беморлар даволаш билан тўлиқ қамраб олинади.

Энг асосийси, эҳтиёжманд оилаларнинг онкологик касаллиги бор фарзандларида ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш учун харажатларни тўлиқ давлат ҳисобидан қоплашга зарур молиявий ресурслар жалб қилинади.

Учрашув якунида ишончли вакил инсон қадр-қиммати улуғланган, манфаатлари устувор юртда юксалиш ва тараққиёт бардавом бўлишини таъкидлаб, тадбир иштирокчиларини тиббиёт тизимида олиб бориладиган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, Янги Ўзбекистоннинг салоҳиятли бунёдкори Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорлади.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    440
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+