Касб-ҳунарга ўргатиш устувор вазифамиз

12.06.2023, 19:00

Касб-ҳунарга ўргатиш устувор вазифамиз

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилояти бўйича ишончли вакили Сайёра Файзиева Оққўрғон туманида бўлиб, бу ердаги “Ишга марҳамат” мономарказида туман фаоллари, депутатлар, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари билан учрашди.

Ўзаро самимий мулоқот руҳида кечган учрашувда ишончли вакил Сайёра Файзиева номзоднинг ҳаётбахш, халқчил ташаббус ва концептуал ғоялари ўрин олган сайловолди дастури мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.

Партиядан номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёевга таъриф бераркан, унинг ташаббускорлиги ва бунёдкор ғоялари асосида ишлаб чиқилган тараққиёт стратегияси асосида юртимизда тарихий ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, номзод дастуридаги муҳим вазифаларни батафсил ёритиб берди.

Унга кўра, мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришга қаратилган сиёсатнинг изчил давом эттирилиши, 3 миллион нафар ёшларнинг меҳнат қобилиятини ишга солиш орқали, камбағаллик чангалидан олиб чиқиш масаласига асосий бурч сифатида қаралаётгани таҳсинга сазовор эканини қайд этди.

Шунингдек, тадбиркорларга “ижтимоий шериклик” асосида айнан камбағал тоифа учун бандлик дастурларини амалга оширишда қўшимча имтиёз ва рағбатлар берилиши, бундай дастурларга ҳар йили камида 1 миллиард доллар йўналтирилишини маълум қилди.

Айниқса, хорижга ишлаш учун бораётган аҳолимизни касбга ва чет тилларига ўқитиш кўлами янада кенгайтирилиши замирида ҳар томонлама чуқур ўйланган оқилона сиёсат ётганини таъкидлади.

Ўз фаолиятини 2021 йилда бошлаган Оққўрғон туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази ҳам камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ва касб-ҳунарга бепул ўқитиш, бандлигини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаси эканини таъкидлади.

Бу каби хайрли ишларнинг бари халқпарвар давлат раҳбари, ғамхўр инсон Шавкат Мирзиёев номи билан чамбарчас боғлиқ эканига урғу берди.

Тадбирда сўз олган марказ раҳбари Гулираъно Умарова Янги Ўзбекистонда барпо қилинган янги тизим – “Ишга марҳамат” мономарказида касбсиз, ишсиз бўлган фуқароларни ўқитиш вазифаси юклатилгани ҳақида тўхталди.

—Шу тизимда ишлаётганимиздан, Янги Ўзбекистонни барпо қилишда озгина бўлса-да, хисса қўшадиган кадрларни ўқитаётганимиздан қувончлимиз. Бўлажак сайловларда инсон қадрини юксалтирган, уни фаровонлигини кўзлаган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз берамиз!,- деди мномарказ раҳбари Гулираъно Умарова.

Учрашувда бу йилги сайловда илк бор овоз бераётган ёшлар вакиллари ҳам иштирок этишди. Улар ҳам юртимиздаги таълим ислоҳотлари, ёшларнинг олий таълим билан қамраб олинишининг ошгани, барча ёшларга таълим олишлари учун бирдай шароит ва имкониятлар яратиб берилаётганидан ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Ўзларининг дунёнинг нуфузли олий таълим даргоҳларига муддатидан илгари талабалик сафига қабул қилинганликлари бунинг ёрқин исботи эканини қайд этишди.

Тадбир қатнашчиларининг кўтаринки кайфияти, сўзга чиққанларнинг ўз ҳаётларидан шукроналикка йўғрилган дил изхорлари билан қизғин ўтган учрашув якунида партия номзодининг ишончли вакили Сайёра Файзиева қатнашчиларни 9 июль куни бўладиган сайловда фаол қатнашиб, ўз халқининг жонкуяр фарзанди, адолатли ва ғамхўр раҳбар Шавкат Мирзиёевга якдиллик билан овоз беришга чақирди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+