“Таълим фидойиси – O’zLiDePдан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беринг!”

13.06.2023, 18:34

“Таълим фидойиси – O’zLiDePдан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беринг!”

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Рустам Холмуродов Каттақўрғон туманидаги сайловчилар билан учрашди.

Учрашув аввалида Рустам Холмуродов Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти тўғрисида тўхталиб ўтди.

Қолаверса, номзоднинг сайловолди дастуридаги асосий йўналишлар ҳақида ҳам маълумот берди.

Таъкидландики, келгуси йилларда мактабларда қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрнини яратган ҳолда таълим сифатини тубдан яхшилашга алоҳида эътибор қаратилади.

“Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури ишлаб чиқилиб, амалга оширилади. Хусусий таълимга қўшимча енгилликлар берилиб, давлат-хусусий шериклик тамойили асосида мактаблар қуриш кенг жорий этилади.

Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади ва бунинг учун зарур молиявий имкониятлар яратилади.

2030 йилгача барча туман ва шаҳарларда “Истеъдод – Интилиш – Истиқбол” номли ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиб, уларда Президент мактабларидан кам бўлмаган шароит яратилади ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун 70 фоиз квота ажратилади.

Келгуси етти йилда барча мактабларга “тил эгалари” бўлган ўқитувчилар жалб қилинади, бу мақсадларга ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ ажратиш чоралари кўрилади.

Олий таълим ва илм-фан тизимларини илғор хорижий тажриба асосида ривожлантирилиб, дунёдаги “Топ-500”га кирадиган чет эл олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва “икки дипломли тизим”ни жорий этиш асосий вазифа бўлади.

Шу тариқа келгуси йилларда илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга 1 миллиард доллар ажратилиши учун молиявий имкониятлар янада кенгайтирилади.

Учрашувда тумандаги маҳалла фаоли, ёшлар ва хотин-қизлар вакиллари сўзга чиқиб, барча соҳаларда амалга оширилаётган янгиланишлар, айниқса, таълим тизимидаги ўзгаришларни эътироф этиб, бу ислоҳотлар давомий бўлишини чин дилдан исташларини билдиришди.

Учрашув якунида ишончли вакил туман сайловчиларини муаллимнинг обрў-эътиборини, аввало, миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътибори деб биладиган инсон, чинакам таълим фидойиси Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    540
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+