Янги Ўзбекистон, бу – соғлом, билимли ва маънавий баркамол инсонлар юрти

15.06.2023, 10:17

Янги Ўзбекистон, бу – соғлом, билимли ва маънавий баркамол инсонлар юрти

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Рустам Холмуродов Булунғур тумани Маданият бўлими фаоллари залида туман сайловчилари билан учрашди.

Унда ҳудуд фаоллари, туман кенгаши депутатлари, фахрийлар, тадбиркорлар, хотин-қизлар ва ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Таъкидландики, 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган  эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, қамровни 100 фоизга етказиш ва боғчаларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатлар  сафарбар қилинади.

Шу мақсадда 7 фоизлик ставкада 10 йил муддатга кредит бериш учун имкониятлар яратилиб, ишлаб чиқариш корхоналарининг боғча қуришга сарф этиладиган харажатларини солиқлардан тўла озод қилиш тартиби ишлаб чиқилади.

2030 йилга қадар қўшимча 2 мингта боғча қуриш чоралари кўрилади.

Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун боғча, шу жумладан хусусий боғча харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Болаларни эрта ёшдан бошлаб замонавий ахборот технологияларига ўргатиш мақсадида ҳар бир боғчани компьютер синфи билан таъминлаш юзасидан зарур ишлар амалга оширилади.

Боғча ва мактабларни фильтрланган ичимлик суви ҳамда санитария-гигиена инфратузилмаси билан тўлиқ таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Мактабгача таълим муассасаларида оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади.

Келгуси етти йилда мактабларда қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрнини яратган ҳолда таълим сифатини тубдан яхшиланиб,  “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастурини ишлаб чиқиб, ҳаётга жорий этиш назарда тутилган.

Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади ва бунинг учун зарур молиявий имкониятлар яратилиб, чекка ҳудудларда бепул мактаб автобусларини йўлга қўйиш имкониятлари  сайлов олди дастурда ўз аксини топган.

Учрашув якунида ишончли вакил барчани Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    730
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+