Давлатободликлар партия номзодини қўллаб-қувватладилар

15.06.2023, 10:17

Давлатободликлар партия номзодини қўллаб-қувватладилар

Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги “Art soft holding” компаниясида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов сайловчилар билан учрашди.

Унда партиянинг вилоят, туман кенгаши аъзолари, депутатлар, халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, меҳнат фахрийлари, ёшлар вакиллари иштирок этди.

Ишончли вакил сайловчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ва сайловолди дастури тўғрисида батафсил маълумот берди.

Қайд этилдики, Янги Ўзбекистонни - инсонлар ҳаётдан рози бўлиб, бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантириш борасида бир қатор мақсадлар белгилаб олинди. Хусусан, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган меҳрибон оналаримиз, мунис опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, сифатли таълим олишини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик масалалари бундан буён ҳам энг асосий вазифа бўлиб қолади.

Қийин аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар учун ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш хизмати кенгайтирилади. Зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “Call-марказлар”ни ташкил қилиш бўйича зарурий чоралар кўрилади.

Туғруқ таътилидаги аёллар учун онлайн ишлаш тизимини жорий этиш юзасидан барча ҳуқуқий асослар яратилади.

Ёшларга ўрнак, намуна бўлиши учун “Уч авлод учрашувлари”, “Оталар жасорати – ибрат намунаси”, “Ўнта ёшга – бир нуроний” ҳаракати каби маънавий-тарбиявий ишларни янада кенгайтирилади.

Шунингдек, мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришга қаратилган сиёсатни изчил давом эттирилади. Хусусан, меҳнат қобилиятини ишга солиш орқали 3 миллион нафар ёшларни камбағалликдан чиқариш асосий вазифамиз бўлади.

Меҳнат фахрийси Муҳаммаджон Каримов Шавкат Мирзиёевнинг наманганликларга ҳурмат-эҳтиромидан, эътирофидан, хусусан, Наманган шаҳрининг республика бўйсинувидаги шаҳар мақомининг олганлиги, унинг таркибида Давлатобод, Янги Наманган туманлари ташкил этилганидан барча нуронийлар чексиз мамнун эканликларини айтиб, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши  иқтисодиётимизни барқарор ривожланишига, минглаб янги иш ўринлари яратилишига асос бўлишини таъкидлади.

Ишончли вакил ва партия фаоллари давлатободликларни яқинлашиб келаётган сайловда O'zLiDePдан номзод Шавакат Мирзиёевга якдиллик билан овоз беришга чақирдилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    340
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+