Қуваликлар бешта стратегик мақсад билан яқиндан таништирилди

14.06.2023, 16:43

Қуваликлар бешта стратегик мақсад билан яқиндан таништирилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятидаги ишончли вакили Мавлудахон Ходжаева Қува туманида сайловчилар билан учрашди.

Қува туманидаги 2-сонли мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган учрашувда номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган бешта стратегик мақсад ҳақида сўз борди.

Ишончли вакил дастлаб номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди. Жумладан, дастурдан ўрин олган 2030 йилга қадар оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасида ирсий касалликларни камида 2 баробар қисқартириш, онкология, юрак-қон томир, диабет, нафас йўллари ва юқумли касалликлар бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробар камайтириш каби муҳим ташаббуслар эътироф этилди.

Бунда 120 минг нафар онкология, 350 минг нафар диабет, 1,5 миллион юрак-қон томир касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олаиш, “Гепатит С” касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволашни жорий этиш каби эътиборга молик мақсадлар илгари сурилгани қайд этилди.

Сайловолди дастуридаги вазифаларнинг барчаси инсон қадр-қимматини янада ошириш учун хизмат қилишига ишончим комил. Айниқса, уч миллиондан ортиқ нуронийларимиз ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши, улар учун юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этилиши мен каби нуронийларимиз учун айни муддао, - дейди Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қува тумани фахрийлар Кенгаши раиси Бакирхон Шалимов.

Учрашувда сайловолди дастуридан ўрин олган бошқа вазифалар хусусида ҳам иштирокчилар томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди ҳамда бўлажак сайловларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев номзодига овоз беришга чақирилди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    415
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+