Келгуси етти йилда илғор технологияларга асосланган саноат ривожлантирилади

16.06.2023, 15:56

Келгуси етти йилда илғор технологияларга асосланган саноат ривожлантирилади

Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Сайёра Файзиева Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида бўлиб, бу ерда ўзининг сайловолди ташвиқот учрашувини ўтказди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партия вилоят Кенгаши ходимлари, Олмалиқ шаҳри фаоллари, жамоатчилик, тадбиркор ва фермерлар, нуронийлар, ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Ишончли вакил дастлаб саноат ва кончилар шаҳри бўлган Олмалиқнинг республика иқтисодиётида тутган ўрни ҳақида тўхталди.

Олмалиқда эришилган ютуқлар, ислоҳотлар ортга қайтмас тус олганига урғу бераркан, саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларида янги, давлат-хусусий шерикчилик тизими яратилиши, геология ва базавий тармоқларнинг мутлақо янги самарали механизмлари ишлаб чиқилиши ҳам охирги беш-олти йилда амалга оширилган ислоҳотлар натижаси эканини таъкидлади.

Ишончли вакил Сайёра Файзиева номзоднинг сайловолди дастурида келгуси етти йилда амалга оширилиши белгиланган устувор мақсад ва вазифаларни батафсил шарҳлаб берди.

Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам пойдеворини барпо этишда “инсон – жамият – давлат” ва “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоялар сайловолди дастурида ҳам устувор этиб белгиланганини алоҳида эътироф этди.

Ишончли вакилнинг таъкидлашича, келгуси етти йилда илғор технологияларга асосланган саноат ривожлантирилади. Бунда меҳнат унумдорлиги 2 баробар ошади. Шу мақсадда хорижий ҳамкорлар билан бирга умумий қиймати 115 миллиард доллар бўлган йирик лойиҳалар бошланган. Жумладан, кейинги йилларда стратегик мегалойиҳалар ишга туширилади. Хусусан, Олмалиқда 3 та мис бойитиш фабрикаси ва янги мис эритиш заводи иш бошлайди. Натижада 2030 йилгача юқори даромадли маҳсулот учун зарур бўлган мис ишлаб чиқариш 3,5 баробар, олтин – 1,5 карра, кумуш – 3 марта, уран – 3 баробар оширилади.

Ташқи бозорларга чиқиш харажатлари юқори эканини инобатга олиб, илмга асосланган, юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар кўпайтирилади.

Шунингдек, юқори қўшилган қийматли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади ва унга 1 миллиард доллар ажратилади.

Учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон қаҳрамони Саидали Рахмонов, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали директори Алишер Самадов, Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСис”нинг Олмалиқ шаҳар филилали талабаси Азай Садигов, Бокс бўйича Осиё чемпиони Шахбоз Юнусалиев, Олмалиқ шаҳар Оилавий поликлиникаси Бош шифокори Дилрабо Элчибоевалар Янги Ўзбекистон деган муҳташам иморатни қуришдек улуғвор ғоя атрофида бутун эл-юртимизни жипслаштиришга фақатгина Шавкат Мирзиёев қодирлигини алоҳида қайд этишди.

Кўтаринки руҳда ўтган учрашув сўнггида ишончли вакил Сайёра Файзиева инсон қадри ҳимояланган, улуғланган давлат бунёдкори - Шавкат Мирзиёев номзодига овоз беришга даъват этди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    392
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+