Кафолатланган тиббий пакет аҳолига бепул тақдим этилади

16.06.2023, 16:01

Кафолатланган тиббий пакет аҳолига бепул тақдим этилади

O‘zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Қувондиқ Санақулов Учқудуқ туманидаги сайловчилар билан учрашди.

Туман маданият саройида бўлиб ўтган мулоқотда номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган бешта стратегик мақсад ва асосий йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Қайд этганидек, Шавкат Мирзиёевинг халқчил ташаббус ва концептуал ғоялари асосида юртимизда тарихий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ўзгаришлар иқтисодиётимиз ва жамиятимизнинг барча жабҳасини қамраб олди. Хусусан, электоратимиз манфаатига алоқадор бўлган мулк ҳуқуқи дахлсизлигини таъминлаш борасида қатор чекловлар бутунлай бекор қилинди. Тадбиркорларга қанча йиллардан бери тўсиқ бўлган муаммолар ечим топди, халқ фаровонлиги йўлида ҳалол хизмат қилаётган ишбилармонларга жуда катта имкониятлар яратилди. Натижада, бизнес субъектлари сони 2016 йилга нисбатан салкам олти бараварга кўпайди.

Номзод сайловолди дастурининг муҳим йўналишларидан бири бўлган инсонлар саломатлигини сақлаш йўналишида кейинги етти йилда амалга ошириш зарур бўлган аниқ, манзилли режалар белгиланган. Хусусан аҳоли саломатлигини яхшилаш учун шарт-шароитлар тубдан яхшиланади, “Гепатит С” касаллиги бор беморлар тўлиқ давлат ҳисобидан даволанади, 2024 йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакет аҳолига бепул тақдим этилади. Шунингдек, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, болаларга 7 турдаги витаминлар, йод ва фолий кислотасини бепул тарқатилади, ҳар йили юрак нуқсони бор 5 минг бола ва кўриш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли юқори бўлган 10 минг чақалоқ давлат ҳисобидан бепул даволанади.

Тадбир якунида Қувондиқ Санақулов партиямиздан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга барчани чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+