Президент мактабларидан кам бўлмаган “Истеъдод – Интилиш – Истиқбол” ихтисослаштирилган мактаблари ташкил этилади

19.06.2023, 18:53

Президент мактабларидан кам бўлмаган “Истеъдод – Интилиш – Истиқбол” ихтисослаштирилган мактаблари ташкил этилади

O‘zLiDePдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Рустам Холмуродов иштихонлик сайловчилар билан учрашди.

Дастлаб, ишончли вакил сайловчиларига номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти ва сайловолди дастури бўйича батафсил маълумотлар берди. Хусусан, дастурда  таълим, соғлиқни сақлаш йўналишида катта эътибор берилгани, янги Ўзбекистоннинг асосий устуни – билим, таълим ва тарбия бўлиши учун зарур шароитларни яратиш сиёсатимизнинг энг устувор йўналишларидан бўлиб қолади. 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қоплабни, қамровни 100 фоизга етказиш ва боғчаларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатлар сафарбар этилади.

Шу мақсадда 7 фоизлик ставкада 10 йил муддатга кредит берилади, ишлаб чиқариш корхоналарининг боғча қуришга сарф этиладиган харажатларини солиқлардан тўла озод қилиш тартиби ишлаб чиқилади.

2030 йилгача барча туман ва шаҳарларда “Истеъдод – Интилиш – Истиқбол” номли ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиб, уларда президент мактабларидан кам бўлмаган шароитлар яратилади. Бу даргоҳларда эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун 70 фоиз квота ажратиш кўзда тутилади.

Учрашув якунида ишончли вакил барчани халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон, O‘zLiDePдан номзод Шакат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлаб, овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    431
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+