O‘zLiDeP ижодкорларга энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида пул мукофоти бериш бўйича танлов эълон қилади (ВИДЕО)

12.05.2018, 17:45

O‘zLiDeP ижодкорларга  энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида пул мукофоти бериш бўйича танлов эълон қилади (ВИДЕО)

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси  “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” доирасида

“ФАОЛ ТАДБИРКОР — ИЖОДКОР НИГОҲИДА”

республика ижодий танловини эълон қилади!

ВИДЕО:

Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини, шу жумладан, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш, фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технологиялар асосида шакллантириб, бошқаларга ўрнак бўлаётган, бир сўз билан айтганда, замонамиз қаҳрамонлари дейишга арзийдиган ишбилармон, тадбиркор, фермерлар сиймосини яратишга чоғланган ижодкор қаламкашларни ушбу танловда фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Танлов

— “Энг яхши бадиий асар”;

— “Энг яхши публицистик мақола”;

— “Энг яхши видеоролик” йўналишларида ўтказилади.

Ҳар бир йўналишда l, 2, 3-ўрин ғолиб ва совриндорлари аниқланади ҳамда уларга диплом ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилади.

1-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида.

2-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида.

3-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида.

Шунингдек,  “Ёш тадбиркор образини яратган энг яхши асар учун”.  “Замонавий тадбиркор аёл образини яратган энг яхши асар учун” номинациялари бўйича рағбатлантирувчи мукофотлар таъсис этилган.

Асосий ҳамкорларимиз – Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар ижодий уюшмаси.

Танловга тақдим этилган ижодий материаллар 2018 йилнинг 1 ноябрига  қадар қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

 Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 73-А уй, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси.

Мурожаат учун телефонлар: (0371) 255-29-91, 254-01-22

Электрон почта: tanlov@uzlidep.uz

Танлов ғолиб ва совриндорлари 2018 йил 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги байрами арафасида эълон қилинади.

ТАНЛОВ НИЗОМИ БИЛАН ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛА ОРҚАЛИ ТАНИШИШИНГИЗ МУМКИН: НИЗОМ

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    5151
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зулунова Дилдора2018-10-05 23:59:56

7. Хакикий маънавият ва маърифат. Бу каби танловлар, тадбирлар барчага яхши кайфият ва энг асосийси нафакат тадбиркорлар ва холанки барча инсонларни янгича фикрлашга хамда яшашга ундайди! Бундай ажойиб гоялар факат Уз.Лидерда тугилади! Мен уз партиям билан фахрланаман!


Адҳам Шадманов2018-06-06 17:30:40

Мамлакатнинг оғиру енгилини, унинг бугуни ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олган ва ўзини етакчи деб билган сиёсий партия учун мамлакат иқтисодий салоҳиятини кўтариш, халқ фаровонлигини янада юксалтириш, юрт тинчлигини таъминлашда ўз қаторларидаги фаол тадбиркорлар, бизнес ҳамжамияти вакиллари ва умрини, фаолиятини инновацион янгиликсиз тасаввур қила олмайдиган замондошларимиз салоҳиятини, уларнинг сиймосини яратиш жуда мушкул иш, лекин шунга қўл урилгани ниҳоятда ҳайрлидир. Бундай қаҳрамонлар нафақат бугунимизни, балки барча рози бўлиб қабул қилаётган эртамизни яратаяптилар. Уларн ҳақида айтмоқ, ёзмоқ ва керак бўлса куйламоқ лозим деб ўйлайман.


Aziz2018-05-16 12:19:20

Bundan tashqari yoshlarni kichik tadbirlokka qiziqtirish va ularni qollab quvvatlash doirasida master klaslar yoki ishchi guruh bilan soliq marketing oldi sotti jarayonlarida uslubiy va iqtisodiy biznes treninglar otkazishizzi sorab qoalmz


Jaho gir2018-05-16 12:15:11

Бу каби тадбирларнинг борлиги ва уларни ушюштирилганлиги учун партия аьзоларига миннатдорчилик билдирамиз... лекин бошка сохаларда хам манашунака тадбирларни утказишингизни суриман.. масалан туризимми жалб килиш, ёшларни иш бн банд килишнинг самарали ечимлари ва Шу каби йуналишда ушющтирилидиган хоказо тадбирлар....


Zarina Shoimova O'zliDeP Zarafshon shahar bo'limi huzuridagi "Yosh Liberallar" klubi faoli. 2018-05-16 10:20:21

Ushbu tanlov yurtimizdagi tadbirkorlarni rag'batlantirib, ularni ishlarida yanada olg'a borishlarida kuch bag'ishlaydi. Bu Respublika ijodiy tanlovida yosh ijodkor sifatida ishtirok etib, ko'p yillik tajribaga ega bo'lgan tadbirkorlarni faoliyatini yoritib bermoqchiman.


O.Nodir2018-05-15 22:20:34

Shubhasuz Ajoyib va yaxshi o'ylangan tadbir.. Bu tanlovda haqqoniylik adolatlilik hukm sursa undanda ajoyib bo'lishi muqarrar chunki shu paytgacha bo'lgan ba'zi noxush holatlar kishining tenglik tushunchasiga bo'lgan fikrini salbiy tomonga özgartiribgina qolmay,kelajakda erishishi mumkin bo'lgan muvaffaqiyatlariga bo'lgan ishtiyoqni so'ndirishga ulgurdi.


Насиба-СТМ, Нукус2018-05-15 17:16:25

Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш, фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технологиялар асосида шакллантириб, бошқаларга ўрнак бўлаётган, замонамиз қаҳрамонлари дейишга арзийдиган ишбилармон, тадбиркор, фермерлар сиймосини яратишга чоғланган ижодкорлар учун "Фаол тадбиркор-ижодкор нигоҳида" танлови партиямиз аъзоси бўлган тадбикорларнинг фаолиятини кўрсатадиган, тадбикорликга йўналтиришга кўмаклашадиган лойиха бўлади деб ўйлайман


Г.Абдуғаниева O‘zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши аъзоси2018-05-15 15:59:08

Ушбу танлов O‘zLiDeP сафини янада кенгайтиради деб ўйлайман.


Карамова Насиба КР Кенгаши 2018-05-15 12:05:35

Бу танлов ижодкорларга на фақат ишбилармонлар,ва фермерларимизга хам катта имконият яратади деб ишонаман


М.Ахназарова2018-05-15 11:50:32

Бу каби танловларни ташкил этиш нафакат ижодкорларга рагбат шунингдек, тадбиркорларни юзага чикаришда уз самараси беради. Ижодкорларга ижодий баркамоллик тилаймиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+